Британия ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга келди
У Бахтиёр Саидов билан музокара ўтказмоқда.

Буюк Британия ташқи ишлар вазири Девид Кемерон Тошкентга келди.
Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида мартабали меҳмоннинг ташқи сиёсат идораси раҳбари Бахтиёр Саидов билан музокараси бошланди.
Учрашувда минтақавий хавфсизлик, таълим, иқлим ўзгариши, икки томонлама савдо ҳамда бизнес алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама этилмоқда.







