Жарималар бўйича янги тартиб жорий қилинмоқда
Энди йўл ҳаракати қоидалари бузилгани ҳақида хабар 2 кун ичида келмаса, у бекор бўлади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид маълумотлар 48 соат ичида келмаса, бекор бўлиши тўғрисидаги тартиб киритилмоқда.
Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтаётган йиғилишдаги қонун лойиҳаси муҳокамасида маълум қилинди.
Қайд этилишича, автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги қайд этилган ҳолларда транспорт воситасининг мулкдори тўғрисида маълумот мавжуд бўлмаса, шунингдек маълумотлар жарима солиш тўғрисида қарор чиқаришга ваколатли бўлган мансабдор шахсга 48 соат ичида юборилмаган бўлса ишни кўриб чиқиш тугатиш белгиланмоқда.







