Ўзбекистон

Атлас кийган аёлларни ҳақоратлаган эркак қамалди

У миллий либослар тарғибот тадбирида қатнашган аёлларга қарата обрўсизлантирувчи сўзлар айтганди.

Атлас кийган аёлларни ҳақоратлаган эркак қамалди

Жорий йилнинг апрель ойида «Замонавий аёллар» клуби томонидан «Atlas Party» номли миллий либослар тарғибот тадбири ўтказилган ва тадбирдан лавҳалар ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган.

 

Ушбу лавҳаларга нисбатан номаълум эркакнинг мазкур тарғибот тадбирида иштирок этган аёлларни обрўсизлантирувчи ҳақоратли сўзлари акс этган видеоролик ижтимоий тармоқларда тарқалган бўлиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

 

Шу сабабли, мазкур ҳолат юзасидан «Atlas Party» тадбирининг бир қатор иштирокчилари ички ишлар идораларига ушбу шахсга нисбатан қонуний чора кўриш учун ариза билан мурожаат қилишди.

 

Олиб борилган тезкор-суриштирув тадбирлар натижасида мазкур шахс 1988 йилда Сирдарё вилоятида туғилган фуқаро М.Д. эканлиги аниқланди.

 

2024 йилнинг 23 апрель куни фуқаро М.Д. Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБга таклиф этилди ҳамда у ўзининг шахсий диний қарашларидан келиб чиққан ҳолда атлас тарғиботини олиб борган аёлларга нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатганлиги таъкидлаб ўтди.

 

Ушбу ҳуқуқбузарлик ҳолати тегишли тартибда Шайхонтоҳур туман суди томонидан кўриб чиқилиб, фуқаро Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси («Майда безорилик») асосида М.Д. га нисбатан 15 сутка муддатга маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Атлас кийган аёлларни ҳақоратлаган эркак қамалди | Zamon.uz