Британиялик эркак нолдан бой бўлишга уриниб, шарманда бўлди
У бунинг учун ҳамма нарсасидан воз кечганди.

Аслида миллионер бўлган британиялик Майк Блек бу даражага исталган одам чиқа олиши мумкинлгини исботлаш мақсадида YouTube платформасида социал экспримент бошлаганди. У ўз уйидан, машина ва барча бойликларидан воз кечиб бир тийинсиз бир йил давомида 1 млн доллар ишлаб топишни мақсад қилганди.
Аммо 10 ой давомида у соғлиғини йўқотиб, чуқур депрессияга тушган ҳолда бу муддатда жами 64 минг доллар ишлаб топди. Шундан сўнг у лойиҳа муваффақиятсизликка учраганини, у исталган одам бир йилда 1 миллион доллар ишлаб топишининг имкони йўқлигини тан олиб, лойиҳани тўхтатишга мажбур бўлганини маълум қилди.
Унинг даволанишига ишлаб топганидан кўпроқ маблағ кетиши айтилмоқда.







