Феруза Жуманиёзова оғир жудоликка учради
Хонанданинг онаси 66 ёшида вафот этди.

Зуҳра Жуманиёзова 1958 йилда Хоразм вилоятида туғилган. Узоқ йиллар халфачилик йўналишидаги ёрқин ижоди, хотин-қизларнинг дарду аламлари, дил исёнлари, муҳаббат ва садоқати ҳақидаги ижод намуналари билан Хоразм санъати ривожига ҳисса қўшган.
Зуҳра она қизи Ферузанинг санъатдаги асосий устози, продюсери эди. Хонанда машҳур санъаткор бўлишида онасининг кўп меҳнати синггани ҳақида интервьюларида кўп таъкидларди.







