Ўзбекистон

Жиззахда ота ўғлининг бўғзига пичоқ тиради

Ҳозирда унга нисбатан жиноий иш очилган.

Жиззахда ота ўғлининг бўғзига пичоқ тиради

Омбудсманга Жиззах вилоятидан Б.О. набирасига отаси томонидан босим ва зўравонлик қилинаётгани бўйича мурожаат қилди.

 

Мурожаатчининг ёзишича, қизи К.С. 2022 йилдан буён Кореяда ишлаётгани, унинг 8 ёшли ўғли эса эрининг қарамоғида қолган.

 

Мурожаатга илова қилинган видеоёзувда эр-хотин видео қўнғироқ орқали жанжаллашганида, ота ўғлининг бўғзига пичоқ тирагани акс этган. Шунингдек, аёл эри томонидан кўп маротаба калтаклангани ва соғлиғига зарар етгани ҳақида гапирган.

 

Мурожаат дарҳол Омбудсман томонидан назоратга олиниб, ҳолат унинг Жиззах вилоятидаги минтақавий вакили ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Жиззах вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда жойига чиқиб ўрганилди.

 

Ааниқланишича, ҳозирда фуқаро К.С.нинг вояга етмаган ўғли бувиси билан яшамоқда. Бола билан суҳбат ўтказилганда, ота-онаси ўртасидаги салбий муносабатдан норози эканлигини, отаси билан яшашни хоҳламаслиги ҳамда бувиси билан қолишни исташини билдирган. Шундан сўнг, фуқаро К.С.нинг вояга етмаган ўғлига бувиси вақтинчалик васий этиб тайинланди.

 

Ота эса вояга етмаган фарзандига нисбатан ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитишда ифодаланган ғайриқонуний ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 112-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни қасддан содир этганликда айбланиб, жиноят иши қўзғатилган.

 

custom img

Ўзбекистон ва Қирғизистон туризм соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради

Томонлар ўзаро туристлар оқимини ошириш, қўшма туристик йўналишларни йўлга қўйиш ҳамда туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

custom img

Тошкент–Нурафшон йўлининг бир қисми 21 июлгача ёпилади

Чеклов янги қурилаётган кўприкдан бошланиб, Ўрта Чирчиқ туманидаги Авангард аҳоли яшаш ҳудудигача бўлган масофани қамраб олади.

custom img

"Саломатлигингиз ва табиатни асранг": Экология қўмитаси муҳим огоҳлантириш билан чиқди

Ҳаво ҳарорати айрим ҳудудларда 48 даражагача кўтарилиши кутилаётгани сабабли қўмита фуқароларни ўз саломатлиги, дарахтлар ва ҳайвонот дунёсини асрашга чақирди.

custom img

Афғонистон вазирлиги Ўзбекистон ҳақидаги баҳсли баёнотларни рад этди — ТИВ

Аввалроқ Эзгуликни тарғиб қилиш ва иллатларнинг олдини олиш вазирининг Ўзбекистонда Ислом фақат номигагина қолганини айтгани ҳақида хабар тарқалганди.

custom img

Фарғонада кучли зилзила бўладими?

Фарғона водийсида яқин кунларда кучли зилзила содир бўлиши ҳақидаги хабарларга ЎзР Фа ойдинлик киритди.

custom img

Энг фаол 200 та маҳаллага 2 миллиард сўмдан мукофот берилади

Янги ташаббуслар ҳисобига маҳаллалар буджетига тушум жорий йилда 1,6 триллион сўмга, келаси йилдан эса 2 триллион сўмга етказилади.

custom img

Маҳаллалардаги сусткашлик учун 152 нафар раҳбар ишдан олинди

Президент йиғилишида 960 та камбағал оила яшайдиган 32 та маҳаллада бирорта ҳам эҳтиёжманд фуқаро доимий иш билан таъминланмагани танқид қилинди.

custom img

Маҳалла раисларига ерларни аукционга чиқариш ваколати берилади

Президент қарорига кўра, маҳалла раислари хусусий боғча, мактаб, клиника ва спорт иншоотлари қуриш учун ерларни аукционга чиқариш ваколатига эга бўлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"