Самарқандда директор ўқувчига тазйиқ ўтказиб келгани аниқланди
Ҳолат юзасидан Омбудсман муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Пайариқ туманида мактаб ўқувчисига жисмоний тазйиқ ўтказиб келинаётганлиги тўғрисида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани муносабат билдирди.
Аниқланишича, 2009 йилда туғилган 7-синф ўқувчиси У. А. да қўлининг кўкариш ҳолати борлиги ҳақида унинг синфдошлари шу йилнинг 19 апрель куни хабар топиб, ушбу мактабнинг инглиз тили ўқитувчиси Ш. Ш. га айтишган, лекин ўқитувчи болага нисбатан содир этилган зўравонлик юзасидан тегишли равишда хабар бермаган ва бу борада чора кўрмаган.
Ҳозирда Пайариқ тумани ИИБ томонидан ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мазкур вазият комплекс равишда туман прокуратураси, мактаб инспектор-психологи ва туманнинг «Инсон» ижтимоий ҳимоя маркази ходимлари томонидан ўрганилмоқда.
Бу борада қўшимча маълумот берилиши айтилган.







