Украиналик аёл узун сочи билан дунё рекордини ўрнатди
У ҳеч қачон сочини тўлиқ қирқмаган, шунчаки учларини бироз қисқартирган.

Украиналик Алия Насирова узунлиги 257 сантиметрга етган энг узун соч эгаси сифатида тан олиниб, жаҳон рекордини янгилади.
Ҳозирда Словакияда яшовчи, рассом, график иллюстратор ва модель сифатида ишлаётган 35 ёшли Алия ҳеч қачон сочини тўлиқ қирқмаган, шунчаки учларини бироз қисқартирган.
Рекорд эгаси ўзининг ғайриоддий узун жингалак сочларига ғамхўрлик қилиш сирлари ҳақида гапирди: у ҳафтада бир марта сочларини ювади ва махсус ниқоб билан намлайди, унга тахминан икки соат вақт сарфлайди.
“Сочларим қуриганидан кейингина тарайман, бу ювгандан кейинги кун бир соат, бошқа кунларда эса 30 дақиқа давом этади”, деди у.
Алия сочларини фен ёрдамида қуритишни маъқулламайди. У фақат табиий воситалардан, масалан, уй қурилиши ниқоблари, ёғлар ва витаминлардан фойдаланади ва бош терисини массаж қилади.







