Ва ниҳоят: Ботир Қодиров Шерали Жўраев отаси эканини очиқ айтди
Қўшиқчи ўзи атрофида бўлаётган муҳокамалар юзасидан баёнот берди.

Бироз аввал хонанда оталик даъвоси билан Зоҳиршоҳ Жўраевни судга бергани хабар қилинганди. Шундан сўнг Интернетда турли муҳокама ва саволлар ёзила бошлаганди.
Қўшиқчи бу бўйича журналистларга баёнот бериб, анча йилдан бери сир сақланиб келган ва мавҳум бўлиб турган масалага ойдинлик киритди.
“Шерали Жўраев менинг отам. Ота-онам ажрашгунчга биз бирга яшаганмиз. Мен беникоҳ фарзанд эмасман. Мен 43 йил индамай келдим, отамнинг тинчини бузмасликка ҳаракат қилдим.
Шу пайтгача уларнинг сўзларини икки қилмасликка ҳаракат қилиб келдим. Бироқ укамиз Шоҳжаҳон томонидан 2023 йил сентябрь ойида менга ва онамга нисбат ёзилган пост мени шу ишни қилишга мажбурлади”, дейди хонанда.
Эслатиб ўтамиз, Ботир Қодиров ва Зоҳиршоҳ Жўраев ўртасидаги суд 2 майга қолдирилган. У Тошкент шаҳар Учтепа туман судида кўриб чиқилади.







