Ўзбекистон

27 апрель учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди

Республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши кутиляпти.

27 апрель учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди

27 апрель куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-14, кундузи 21-23 даража илиқ бўлади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги  чанг-тўзонлар билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 12-17, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлар билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 12-17, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.  

 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, фақат куннинг иккинчи ярмида  Тошкент вилоятининг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлар билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлар билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 13-18, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.  

 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлар билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 12-17, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

 

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади. Сел келиши хавфи бор. 2000 метрдан баланд тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Таълим муассасалари ходимларига янги устамалар: иш стажига қараб 120 фоизгача тўланади

Таълим муассасалари ходимларига янги устамалар: иш стажига қараб 120 фоизгача тўланади

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги айрим таълим муассасалари бош ҳисобчилари ва кадрлар бўйича инспекторларига меҳнат стажига қараб ойлик устама тўланади.

Саида Мирзиёева Канада элчиси билан учрашди

Саида Мирзиёева Канада элчиси билан учрашди

Учрашувда виза тартибларини енгиллаштириш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Икки нафар вояга етмаган қизга нисбатан жинсий зўравонлик: гумонланувчи ушланди

Икки нафар вояга етмаган қизга нисбатан жинсий зўравонлик: гумонланувчи ушланди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеомурожаатда аёл турмуш ўртоғини икки нафар вояга етмаган қизига нисбатан жинсий зўравонлик содир этганини билдирган.

Ўзбекистон илк бор American Film Market’да: икки машҳур кўрсатув мамлакатимизда суратга олинади

Ўзбекистон илк бор American Film Market’да: икки машҳур кўрсатув мамлакатимизда суратга олинади

Шунингдек, АҚШ ва Канада телекомпаниялари Tashkent Content Market’га таклиф қилинди.

Ўзбекистонда фуқароликсизликни камайтириш: 91 мингдан ортиқ киши фуқаролик олди

Ўзбекистонда фуқароликсизликни камайтириш: 91 мингдан ортиқ киши фуқаролик олди

1992–2016 йилларда эса бу кўрсаткич 482 кишини ташкил этган.

АҚШга кириш қоидалари ўзгарди: ўзбекистонликларга талаблар эслатилди

АҚШга кириш қоидалари ўзгарди: ўзбекистонликларга талаблар эслатилди

Янги талаб 2027 йил 16 февралгача амал қилади.

Самарқандда тунги ЙТҲ: 8-синф ўқувчиси шифохонада вафот этди

Самарқандда тунги ЙТҲ: 8-синф ўқувчиси шифохонада вафот этди

Автомобилда бўлган яна тўрт нафар ўқувчига уйига кетишга рухсат берилган.

Қалбаки гувоҳнома билан тадбиркорни чув туширди: сохта “ТуманГаз” ходими ушланди

Қалбаки гувоҳнома билан тадбиркорни чув туширди: сохта “ТуманГаз” ходими ушланди

У тадбиркордан жаримани қўлламаслик эвазига пул талаб қилган.