Ўзбекистон

Қашқадарёда 18 ёшли қиз жинсий тажовузга учради

Унга бу ҳолатни видеога олиб, тарқатиш билан ҳам таҳдид қилишган.

Қашқадарёда 18 ёшли қиз жинсий тажовузга учради

Ижтимоий тармоқда Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида вояга етмаган қиз самосуд йигитлар томонидан самосуд қилингани айтилган видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани расмий муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, 24 апрель куни Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида яшовчи фуқаро O.Ю. дан мурожаат келиб тушган.

 

Мурожаатда 2006 йилда туғилган қиз Б. Б. га нисбатан жинсий тегажоғлик қилиниб, бу видеога олинганлиги ва тасвирни тарқатиш билан таҳдид қилинаётганлиги билдирилган.

 

Аниқланишича, 2023 йил июль ойида Б. Б. га Ш. Х. томонидан жинсий тегажоғлик қилиниб, бу ҳолат бошқа шахс томонидан телефон орқали видеотасвирга олинган. Кейинчалик Ж. М видеотасвирни тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, қиздан товламачилик йўли билан пул олган, аммо шундан кейин ҳам видеотасвирни тарқатиш билан таҳдидни давом эттириб, товламачилик қилиб келган.

 

Мазкур ҳолат бўйича Б. Б. 2024 йилнинг 30 март кунига келибгина туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган.

 

Терговга қадар текширув доирасида судга оид тиббиёт, криминалистика ва биология экспертизалари тайинланган.

 

Жорий йилнинг 8 апрель куни ЖКнинг 25-моддаси (Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) орқали 118-моддаси 1-қисми (Номусга тегиш) ва 165-моддаси 1-қисми (Товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Мазкур жиноят иши Қашқадаё вилояти прокуратураси назоратида, Болалар омбудсмани бу борада ўз кузатувини давом эттирмоқда.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.