Ўзбекистон

Тошкентнинг 4 та туманида газ таъминоти тўхтатилади

“Ҳудудгазтаъминот” газ ўчириладиган ҳудудлар рўйхатини эълон қилди.

Тошкентнинг 4 та туманида газ таъминоти тўхтатилади

 

Таъмирлаш ишлари туфайли Тошкентнинг Чилонзор, Учтепа, Мирзо Улуғбек ва Олмазор туманларининг қатор ҳудудларига 26 апрель куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. 

 

Чилонзор тумани (соат 10:00 дан 18:00 гача):

 

  • аҳоли истеъмолчилари — «Зарқўрғон», «Фидокор», «Навбаҳор», “Катта Навбаҳор”, С-мавзе, «Кўтарма», «Наққошлик», «Ботирма», «Мевазор», «2-Қатортол», «Яккабоғ», «Қозирабод», «Тирсакобод», «Меҳрижон», “Катта Хирмонтепа” МФЙларидаги 1963 та ерли хонадон ва кўп қаватли уйлардаги 6858 та хонадон;
  • улгуржи истеъмолчилар — ҳудуддаги 68 та улгуржи истеъмолчилар.

 

Учтепа тумани (соат 10:00 дан 18:00 гача):

 

  • аҳоли истеъмолчилари — “Тепа Қўрғон”, “Кўхна Чўпонтепа”, «Боғобод», «Боғистон», «Бирлик», «Найман», «Гузар» МФЙлари, Учтепа туман 11–15, 21–26-мавзелари кўп қаватли уйларидаги 7379 та хонадон;
  • улгуржи истеъмолчилар — Ушбу ҳудуддаги 76 та улгуржи истеъмолчилар.

 

Мирзо Улуғбек тумани (соат 10:00 дан 18:00 гача):

 

  • аҳоли истеъмолчилари — «Темурийлар» МФЙдаги 254 та хонадон;
  • улгуржи истеъмолчилар — 10 та.

 

Олмазор тумани (соат 10:00 дан 16:00 гача):

 

  • аҳоли истеъмолчилари — «Қизғалдоқ» МФЙдаги 260 та хонадон;
  • улгуржи истеъмолчилар — 4 та.

 

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланади. Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкентнинг 4 та туманида газ таъминоти тўхтатилади | Zamon.uz