Ўзбекистон

Япон созандалари ва Тожикистон халқ артисти Жўрабек Муродов Ўзбекистонга келди

Маданият соҳасида халқаро ҳамкорлик алоқалари янги босқичда ривожланмоқда.

Япон созандалари ва Тожикистон халқ артисти Жўрабек Муродов Ўзбекистонга келди

Япония пойтахти Токио шаҳридан CSPC-JAPAN ташкилотининг раҳбари, Япон маданияти тадқиқотчиси Кёко Ивамото ҳамда моҳир япон созандалари Акеми Татемичи, Соноэ Фунабаши, Ҳарука Тачибаналар Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтига ташриф буюрди. Нуфузли меҳмонлар институт фаолияти ва унда яратилган шароитлар билан яқиндан танишиб, институтдаги Юнус Ражабий музейида бўлдилар.

 

 

Тор доирада ўтказилган учрашувда япон санъати усталари билан институт ўртасида халқаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалалари бўйича фикр алмашилди. Жумладан, жорий йилнинг 30 апрель куни институт биносида профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар учун япон миллий мусиқа санъати бўйича маҳорат дарси ўтказишга келишиб олинди.

 

 

ЎзММСИда "Нури Хўжанд" ансамблининг концерт дастури намойиш этилди

 

Ўзбекистон ва Тожикистон Республикалари ўртасидаги дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлаш мақсадида Тожикистон Республикаси Сўғд вилояти Шашмақом ижрочиларининг "Нури Хўжанд" ансамбли Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтида концерт дастурини намойиш этди. Унда таниқли соҳа мутахассислари, институт профессор-ўқитувчи, жўрнавозлари ва албатта, талаба-ёшлар иштирок этди.

 

Тожикистон халқ артисти Жўрабек Муродов раҳбарлигидаги "Нури Хўжанд" мақом ансамбли ўзбек ва тожик мумтоз мусиқаси дурдонаси ҳисобланган маҳобатли Шашмақом туркумидан Ироқ мақомини тўлиқ ижро этди.

 

 

Концерт дастури сўнгида икки томон вакиллари сўзга чиқиб, ўзбек ва тожик халқларининг азалий ва умрбоқий дўстлиги, улар ўртасидаги умумийлик ва айниқса, маданий ҳамкорликнинг юксак даражада эканлиги алоҳида эътироф этилди.

 

 

 

Тожикистон халқ артисти Жўрабек Муродов томонидан институт жамоасига санъаткор ижодий намуналарининг тўлиқ аудио ёзувлари ҳамда 170 дан ортиқ қўшиқ ва ашула нота ёзувлари акс этган нота тўпламлари совға қилинди. Ўз ўрнида Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти жамоаси номидан ҳам устоз-санъаткорга ҳурмат белгиси сифатида ўзбекона зарчопон тақдим этилди.

 

Ўзбекистон ва Тожикистон Республикалари ўртасида ҳамкорлик алоқалари ривожланишда бардавом

 

Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтига машҳур ҳофиз, Тожикистон халқ артисти Жўрабек Муродов ва унинг раҳбарлиги остидаги Тожикистон Республикаси Сўғд вилояти "Нури Хўжанд" ансамбли ташриф буюрди. Қардош меҳмонлар институт фаолияти ва унда яратилган шароитлар билан яқиндан танишиб, институтдаги Юнус Ражабий музейида бўлдилар.

 

 

Тор доирада ўтказилган учрашувда тожик санъати усталари билан институт ўртасида халқаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш масалалари бўйича ўзаро фикр алмашилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.