Ўзбекистон

Нукусда қизларнинг суратини тарқатмаслик эвазига пул талаб қилган шахс ушланди

Ҳозирда унга нисбатан жиноий иш очилган.

Нукусда қизларнинг суратини тарқатмаслик эвазига пул талаб қилган шахс ушланди

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида мактаб ўқувчиларининг маълумотларини тарқатмаслик учун 300 доллар пул талаб қилган шахс ушланди. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик департаменти хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, Нукус шаҳрида яшовчи икки аёл ИИОга мурожаат қилиб, номаълум шахс вояга етмаган мактаб ўқувчиларининг сир сақланиши лозим бўлган маълумотларини ошкор қилиш билан қўрқитиб, улардан пул талаб қилаётганини айтган.

 

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Нукус шаҳрида яшовчи 27 ёшли Ж.А. содир этгани аниқланган.

 

Гумонланувчи сифатида тергов ҳаракатларига жалб этилган Ж.А., вояга етмаган жабрланувчилар С.А. ва Й.Й. исмли қизларга ўзини қиз бола сифатида таништириб, уларнинг ишончига кириш орқали бир нечта сир сақланиши лозим бўлган шахсий фотосурат ва видеоларини қўлга киритган. Шундан кейин уларни тарқатиш билан қўрқитиб, эвазига 300 доллар миқдорида пул талаб қилиб, мазкур пулларни олаётган вақтида Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ашёвий далил билан ушланиб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, М.А.нинг содир этилиб, фош қилинмаган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.