Ўзбекистон

Ўзбекистонлик мигрант одамларни ёнғиндан қутқариб қолди

У одамларни 3-қаватдан пастга тушишига кўмаклашган.

Ўзбекистонлик мигрант одамларни ёнғиндан қутқариб қолди

25 апрель куни эрта тонгда Санкт-Петербургда жойлашган Подолская кўчасидаги тарихий уй ёниб кетди. Ёнғинга биринчи бўлиб кўча тозаловчи Олим етиб борган. 

 

"Эрталаб соат 6 да ишга келдим. Тўсатдан деразадан олов чиқаётганини кўриб қолдим ва дарҳол ўт ўчириш бўлимига қўнғироқ қилдим. Олов кучайгани сари, одамлар деразадан ташқарига чиқа бошлади. Аёллар қичқириб, деразадан сакрамоқчи бўлди. Мен уларга "Сакраманглар, улар сизни ҳозир қутқарадилар", дедим. Ўт ўчирувчилар аллақачон зинапояни очган эди", деб эслайди ўзбекистонлик мигрант.

 

Аммо одамлар қўрқувдан учинчи қаватдан сакрашга тайёр бўлган. Шу лаҳзада Олим акробат каби дренаж трубасига кўтарилган. Олим моҳирона ҳаракатлари билан учинчи қаватга кўтарилиб олган ва аёлларга деразадан чиқиб, карнизда туриб олишга ёрдам берган. Кейин ўт ўчирувчилар келиб, нарвонни ўрнатган. Олим аёлларни пастга туширишга ёрдам берган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Ўзбекистонлик мигрант одамларни ёнғиндан қутқариб қолди | Zamon.uz