Ўзбекистон

Ўзбекистонлик шифокорлар Британияга ишга юборилади

Номзодлар қобилияти ва тажрибасига қараб танланади.

Ўзбекистонлик шифокорлар Британияга ишга юборилади

Ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси вакиллари қобилияти, интилиши, тажрибаси ва тил билишидан келиб чиқиб, вазифаси нуқтаи назаридан ўсиш имконига эга бўлиши мумкин.

 

Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида Британиянинг "NEU Professionals" рекрутинг агентлиги, Қироллик ҳамширалик коллежи, Ковентри университети ва "Мутахассис тил курслари" маркази вакилларидан иборат делегациянинг Ўзбекистонга амалий сафари ташкил этилди.

 

Сафар давомида британия томони Ўзбекистон Камбағалликни қисқартириш ва бандлик, Олий таълим фан ва инновациялар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Тошкент тиббиёт академияси ва Самарқанд шаҳридаги "Medicon" университетида учрашувлар ўтказди.

 

Олиб борилган музокаралар натижасида, ўзбекистонлик 10 мингдан ортиқ тиббиёт соҳаси вакилларини чет тилларига ўқитиш орқали Буюк Британиядаги нуфузли шифохоналарга ишга қабул қилиш ҳамда 3 минг АҚШ доллари миқдорида ойлик маош тўлаш бўйича келишувга эришилди.

 

Шунингдек, "NEU Professionals" рекрутинг агентлиги вакиллари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида иш берувчи талаби, ушбу юртда ишлаш тартиби батафсил тушунтирилди.

 

Британия томони ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси вакиллари, жумладан ҳамширалар ўрта тиббий ходим сифатида фаолият юритиш билан чекланиб қолмаслиги, балки қобилияти, интилиши, тажрибаси ва тил билишидан келиб чиқиб, вазифаси нуқтаи назаридан ўсиш имконига эга бўлишини таъкидлади.

 

"NEU Professionals" рекрутинг агентлиги 2013 йил чет эллик тиббиёт мутахассисларини Буюк Британиянинг Оксфорд университети шифохонаси ва бошқа тиббиёт муассасалари учун ёллашга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган. Компания хориждан тиббиёт мутахассисларини Aнглия ва Уэльсга етказиб бериш билан шуғулланмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонлик шифокорлар Британияга ишга юборилади | Zamon.uz