NASA Ойда 4G ишга туширмоқчи
Бунинг учун салкам 15 млн доллар ажратилади.

NASA Nokia компаниясига Ойда 4G (LTE) тармоғини ўрнатиш учун 14,1 миллион доллар ажратди. Бу ҳақда Forbes нашри ёзмоқда.
Таъкидланишича, ушбу стандартдаги телекоммуникация тармоқлари 2028 йилгача Ер табиий йўлдошида қурилиши режалаштирилган Ой базасидаги радио сигналларга қараганда анча ишончли алоқани таъминлай олади.







