Мирзиёевнинг қисқа муддатли меҳнат таътили тугади
Бу ҳақда Давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтди.
Бугун давлатимиз раҳбари Президент маслаҳатчилари, қатор вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботларини тинглайди.
Шунингдек, жорий ҳафтада Президентимиз III Тошкент халқаро инвестиция форуми ишида иштирок этиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 22 апрелда қисқа муддатли таътилга чиққанди.







