Қўқонда мактаб ўқувчиси машинада одам уриб юборди
Ҳозирда ҳолат юзасидан текширув ўтказилмоқда.

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида 11 синф ўқувчиси машина бошқариб аёл кишини уриб юборди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 25 апрель куни Қўқон шаҳар У.Носир кўчасидаги пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган пиёда Б.М.ни 2006 йилда туғилган ҳайдовчи Қ.А. ўз бошқарувида бўлган “Matiz” русумли автомашинасида уриб юборган.
Ҳайдовчи Қ.А. пиёда Б.М.га биринчи ёрдам кўрсатиб, шифохонага олиб борган. Бироқ шифохонадаги аёлни ота-онасига ИИО ходими аёлни олиб кетишларини талаб қилган.
Ҳозирда хабарда келтирилган ИИО ходимининг хатти-ҳаракатлари юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.







