Ўзбекистон

Тошкентда “Она уйи” ижтимоий маркази очилади

Дастлаб марказ 8-10 нафар ёш болали аёлни қабул қилиши мумкин.

Тошкентда “Она уйи” ижтимоий маркази очилади

Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя Миллий агентлиги ташаббуси билан Тошкентда “Она уйи” ижтимоий маркази очилади. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.

 

Қайд этилишича, Ижтимоий ҳимоя Миллий агентлиги ва Қозоғистоннинг “Ана Уйі” ижтимоий лойиҳаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланган. Ҳамкорликнинг мақсади қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, ижтимоий ва иккиламчи етимликнинг олдини олишдаги тажриба ва методологик кўникмалар алмашишга қаратилган узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйишдан иборат.

 

Биринчи “Она уйи” ижтимоий маркази 8-10 нафар ёш болали аёлни қабул қилиши мумкин. Иккинчи босқичда “Она уйи” натижалари асосида ҳамда Ўзбекистоннинг маълум бир минтақаси эҳтиёжларига қараб лойиҳани мамлакат бўйлаб кенгайтириш белгиланган.

 

“Она уйи маркази қийин ижтимоий вазият ва турли салбий ҳолатларда оналарга болаларини ўзлари тарбиялаш имкониятини бериш орқали ёрдамлашади. Бу ерда уларга маънавий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатилади ҳамда ушбу ёрдам барча зарур нарсалар, хусусан, уй-жой, озиқ-овқат, кийим-кечак, шунингдек, аёл ва бола учун тиббий ёрдамни ўз ичига олади”, — дейилади хабарда.

 

Келгусида “Она уйлари”да тикувчилик устахоналарини очиш, оналарга турли мутахассисликлар бўйича таълим бериш режалаштирилган. Бунинг натижасида “Она уйи” марказида бўлган вақт давомида аёллар ижтимоийлашиши, профессионал касбга эга бўлиши ҳамда ўзи ва фарзандларини таъминлаш мақсадида келажак учун маблағ топиши мумкин.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Тошкентда “Она уйи” ижтимоий маркази очилади | Zamon.uz