Cаломатлик

Катта ёшдагилар нега кўпроқ пиёда юриши керак?

Мутахассис унинг соғлиққа фойдалари ҳақида маълумот берди.

Катта ёшдагилар нега кўпроқ пиёда юриши керак?

Сўнгги йилларда дунёда инфаркт, инсульт, саратон, қандли диабет каби хавфли ноинфекцион хасталикларга чалиниш ортиб бормоқда. Бунга асосан камҳаракатлик сабаб бўляпти.

 

Мутахассиснинг сўзларига кўра, ноинфекцион хасталиклар жаҳонда ногиронлик ва ўлимнинг асосий сабаби ҳисобланади. Бу муаммонинг олдини олиш, организмнинг соғлом бўлиши учун эса мунтазам жисмоний фаоллик зарур. Инсон танаси учун энг табиий ва фойдали машғулот эса пиёда юришдир.

 

Айниқса, у катта ёшдаги аҳоли орасида энг хавфсиз, хеч қандай маблағ ва алоҳида тайёргарлик талаб этмайдиган жисмоний фаоллик тури ҳисобанади.

 

Доимий пиёда юриш юрак-қон томир касалликлари хавфини 31 фоизга камайтиради.

 

Кузатув йиллари давомида мунтазам равишда пиёда юрган кишиларда ўлим ҳолати эҳтимоли ўзини ортиқча уринтирмаган кишиларга нисбатан 32 фоизга кам бўлган.

 

Ҳарвард университетининг етти кенг кўламли тадқиқоти Мета-таҳлилига асосан ҳам шунга ўхшаш хулоса ва рақамлар келтирилган.

 

Ҳарварднинг 10 269 нафар битирувчиси орасида камида 9 миль масофага пиёда юриш (кунига 2 км.дан ортиқ) ўлим хавфининг 22 фоизга камайишига тўғри келган.

 

Тиббиёт соҳасида ишловчи 44 452 киши орасида – кунига камида 30 дақиқа пиёда юрганлар юрак ишемик касалликлар хавфига 18 фоизга камроқ чалинишган.

 

72 488 тиббиёт ҳамшираси орасида ҳафтасига 3 соат пиёда юрган ходимларда юрак хуружи – 35 фоизга, инсульт хавфи 34 фоизга кам бўлган.

 

Лондон унверситетининг икки олими пиёда юришнинг организимга таъсирини ўрганиш учун 1970 йилдан 2007 йилгача бўлган барча тадқиқотлар Мета-таҳлилини ўтказди. Бунда 500 000 киши иштирок этиб, улар ўртача 12 йил давомида кузатилган. Таҳлил натижаларига кўра, улар қуйидаги хулосага келди:

 

Асаб тизими – мия фаолияти, ҳаракат ва координацияни яхшилайди, асаб ҳужайралари кислород билан бойитади, тинчлантиради, уйқу меъёрлашади. Депрессия хавфини 30 фоизга, алцгеймер касаллигини 40 фоизга камайтиради.

 

Юрак-қон томирлар тизими – вегетатив асаб тизимининг ҳолатига таъсири орқали қон босимини камайтиради, юрак фаолиятини яхшилайди. Юриш пайтида оёқ мушакларининг ритмик қисқариши ва бўшашиши қон ва лимфа оқимини фаоллаштиради, томирлар кенгайишининг олдини олади.

 

Ҳаракат-таянч тизими – метоболизмни оширади, ортиқча калорияни йўқотади ва мушак массаси ортади. Юриш таъсири остида суяк тўқимасининг тикланиш жараёнлари фаоллашади, бу суяк минерал зичлигини ошишига олиб келади. Бўғимлардаги оғриқни камайтириб, ҳаракатчанликни оширади, уларни ўраб турган мушакларни кучайтиради.

 

Нафас олиш тизими – ўпка вентеляциясини яхшилаб, ҳажмини оширади. Кўкрак қафаси мушаклари нафас олиш жараёнига жалб қилингани сабабли ўпканинг экскурсияси кучаяди ва кислород алмашунуви 30 фоизга ошади.

 

Овқат ҳазм қилиш тизими – ўт пуфаги ва ичаклар тўлқинли ҳаракатларининг ошиши туфайли ўт қопида тош пайдо бўлиши ва қабзиятнинг олдини олади.

 

Эндокрин тизими – юрганда мушаклар энергияни ёғларнинг оксидланиши ва углеводларнинг парчаланиши ҳисобига олади. Бу ортиқча вазн йўқотишда самарали таъсир кўрсатади ва қандли диабет касаллигининг олдини олади.

 

Мунтазам юриш иммунитетни мустаҳкамлайди.

custom img

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

custom img

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

custom img

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

custom img

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

custom img

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

custom img

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

custom img

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

custom img

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"