Ўзбекистон

Тошкентда талабалар такси ҳайдовчисини ўлдирмоқчи бўлди

Улар фарғоналик йигитлар бўлган.

Тошкентда талабалар такси ҳайдовчисини ўлдирмоқчи бўлди

Воқеа 27 апрель куни кечаси содир бўлган. 20 ёшли M.З. ва 18 ёшли M.Д. ўзганинг мулкини эгаллаш мақсадида қасддан одам ўлдиришни режа қилган. Улар Чилонзор туманида жойлашган «Олмазор» метро бекати ёнида такси буюртма қилган. Чақирувига асосан A.Ч. бошқарувида бўлган Gentra етиб келган.

 

Улар таксига ўтириб, Янгийўл тумани ҳудудига борган. Сўнгра автомашинани тўхтатиб, атрофда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, олдиндан тузилган режани амалга оширишни бошлашган. Орқа ўриндиқда ўтирган M.D. ёнида бўлган ошхона пичоғи билан ҳайдовчининг бўйин ўнг орқа соҳасига бир маротаба уриб, бўйнини қўллари билан бўғишга уринган. Ҳайдовчи унга қаршилик қила бошлагач, ўриндиқда ўтирган M.З. жабрланувчининг қўлларини ушлаб турганида туман ИИБнинг тўрт нафар тунги навбатчилик гуруҳи аъзолари келиб қолган.

 

Ходимлар зудлик билан уларни қўлга олгани сабабли йигитлар бошланган жиноятни охирига етказа олмаган. Ҳодиса жойидан бир дона ошхона пичоғи ва қонга ўхшаш доғлар ашёвий далил сифатида процессуал тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

 

Ҳолат юзасидан M.З. ва М.Д га Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси (одам ўлдириш) 2-қисми «и», «п» бандлари ва 164-моддаси (босқинчилик) 3-қисми «Б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, айблов эълон қилинган ҳамда қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

 

Иккала йигит ҳам Фарғона вилоятида туғилган ва айни пайтда Тошкентдаги олийгоҳда биринчи босқич талабаси бўлган.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Тошкентда талабалар такси ҳайдовчисини ўлдирмоқчи бўлди | Zamon.uz