Ўзбекистон

Экология инспекторлари браконьерлар ҳужумига учради

Улар ходимларни сувга чўктирмоқчи бўлган.

Экология инспекторлари браконьерлар ҳужумига учради

29 апрел куни Тошкент вилояти Экология бошқармаси Сирдарё сув ҳавзаси шўъбаси инспекторлари Сирдарё дарёсининг ўнг қирғоғида назорат тадбирлари ўтказаётганда браконьерлар ҳужумига учради.

 

Сирдарё дарёсининг Оққўрғон туманидан оқиб ўтувчи ҳудудида инспекторлар номаълум фуқаролар томонидан тақиқланган қуроллар, яъни лескали тўр, моторли қайиқ ёрдамида балиқ овланаётгани ҳолатига дуч келишади. Сирдарё сув ҳавзаси шўбаси бошлиғи Д. Зоҳидов ва бош давлат инспектори Т. Бўриев ҳуқуқбузарлик ҳолатига чек қўйиш мақсадида ноқонуний балиқ овлаётган фуқароларни ёнига қайиқ билан боради. Аммо шу пайтда ҳуқуқбузарлар инспекторларга ҳужум қилиб, уларни сувга итариб юборишади.

 

Шунингдек, браконьерлар инспекторларни сувга чўктириш мақсадида резина қайиқни ёришади. Бундай ҳолатда қандай йўл тутишни билган инспекторлар эса дарёни қирғоғига сузиб чиқишади. Буни кўрган ҳуқуқбузарлар инспекторларни ҳақоратлаб, ов қуролларини олиб, қочиб кетишади.

 

Мазкур ҳолат бўйича ҳуқуқбузарларнинг шахсига аниқлик киритиш ҳамда ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида тегишли ҳужжатлар Тошкент вилояти прокуратураси ва вилоят ИИБга юборилди.

custom img

Журналистлар уюшмасида “Оммавий ахборот воситаларида оила мавзуси ёритилиши”га бағишланган йиғилиш ўтказилди

Тадбир доирасида Нозима Воҳидова “Ибратли оила” кўкрак нишони билан тақдирланди.

custom img

Бозор фаолиятидаги ортиқча талаблар 30 фоизга қисқартирилади

Мажбурий талаблар ягона реестрга киритилиб, электрон мониторинг тизими жорий этилади.

custom img

“Шаҳристон” метро бекатида ойнали ҳимоя тўсиқлари жорий этилади

“Мингўрик – Жанубий вокзал” ва “Жанубий вокзал – Чилонзор буюм бозори” метро йўналишлари қурилиши режалаштирилмоқда.

custom img

Ҳарбий хизматчиларга йилига бир марталик 100 БҲМгача моддий ёрдам берилади

Шунингдек, камида 20 йил хизмат қилган ҳарбийлар учун имтиёзли санаторий йўлланмалари ва қўшимча моддий ёрдам жорий этилиши режалаштирилмоқда.

custom img

Болалар омбудсмани фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун маъмурий жавобгарлик жорий этилмоқда

Бола ҳуқуқлари бўйича вакили ҳуқуқий мақоми ва ваколатлари таъсирчанлиги кучайтирилмоқда.

custom img

Ўзбекистонда доллар курси тушди

Евро ва Хитой юани ҳам пасайди, рубль эса ошди.

custom img

Ўзбекистонда Workmall хорижга ишга юбориш агентлигининг лицензияси бекор қилинди

Фуқаролардан агентлик фаолияти билан боғлиқ мурожаат ёки шикоятларни 2026 йилнинг 30 майига қадар тақдим этиш сўралди.

custom img

Тошкент бозорларида бўялган помидорлар сотилаётгани рад этилди

Санепидқўм ходимлари томонидан пойтахтдаги барча озиқ-овқат бозорлари ўрганилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"