Lifestyle

"Андижон музқаймоғи" савдосига қарши рейдлар бошланди

Ушбу музқаймонинг сақланиш ва сотиш шароити туфайли заҳарланиш ҳолати юзага келиш эҳтимоли юқорилиги таъкидланмоқда.

"Андижон музқаймоғи" савдосига қарши рейдлар бошланди

Ёз мавсуми келгач, салқин ичимликлар, хусусан музқаймоқларни истеъмол қилишга бўлган хоҳиш янада ортади. Айниқса, йўл-йўлакай сотилаётган шу каби маҳсулотларни харид қилиш ҳолатлари бугунги кунда кўп учрамоқда. Санепидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси Тошкент шаҳрида "Андижон музқаймоғи" савдосига қарши ўтказилган рейд сабабини изоҳлади.

 

 

Аслида музқаймоқни қай тарзда сақлаш ва сотиш мумкин?

 

Музқаймоқ сут маҳсулотидан тайёрланиши сабабли тез ўзгарувчанлик хусусиятига эга ва уни совуқ (минус) ҳароратда сақлаш талаб этилади. Шунингдек, музқаймоқ бироз эригач, уни қайтадан музлатиб истеъмол қилиш мумкин эмас. Негаки, бу жараёнда музқаймоқ эригач, унинг таркиби ўзгаради ва бактерияларни ўзига жалб қилиб олиш хусусияти ортади.

 

Бугунги кунда кўчада рухсат этилмаган идишларда музқаймоқ сотиш ҳолатларига гувоҳ бўлмоқдамиз. Биринчи галда қайд этиш керакки, шу каби музқаймоқлар солинган идишлар музлатгич эмас, шу сабабли ичидаги маҳсулотни етарли даражада салқин ва сифатли тарзда сақлаб бера олмайди.

 

Иккинчидан, ушбу маҳсулотлар номаълум шароитда тайёрланган ва муқим сотиш савдо шохобчасига эга эмас. Айнан ушбу маҳсулот қачон, қаерда, қандай шароитда ишлаб чиқарилганлиги, унинг таркиби, сақлаш муддати ва шароити тўғрисида ҳеч қандай маълумот мавжуд эмас.

 

Учинчидан, музқаймоқ солинган идишларнинг бугунги кунда санитария-гигиена жиҳатдан ҳолати мутлақо талабга жавоб бермайди. Улар солинган пластик идишларни эса кимёвий усулда зарарсизлантириш имконияти ҳам мавжуд эмас.

 

Тўртинчидан, маҳсулотни бу шароитда, кўча-кўйда сотиш учун тегишли рухсатномалар, серификат ҳам йўқ. Маҳсулотни сотаётган сотувчилар махсус уст-бош кийим билан таъминланмаган, шунингдек сотувчиларнинг тиббий кўрик дафтарлари ҳам мавжуд эмас. Талабга кўра маиший хизмат кўрсатувчи корхоналар, савдо шохобчалари ва озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси билан шуғулланадиган ходимлар ҳар олти ойда тиббий кўрикдан ўтиб туриши талаб этилади.

 

Бешинчидан, музқаймоқ сотувчисининг ўзи сотаётган маҳсулот сифати ва таркиби тўғрисида мутлақо хабардорлиги йўқ. Сотувчилар тиббий кўрикдан ўтиб турмаганлиги, маҳсулотни сотиш жараёнида санитария қоидаларига мутлақо зид равишда фаолият олиб бораётганлиги туфайли истеъмолчи ушбу сифати кафолатланмаган маҳсулотни истеъмол қилиши оқибатида заҳарланиш эҳтимоли юқори. Ундан ташқари юқумли касалликларни тарқалишига ҳам замин яратилади.

 

Айнан Санепидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси ва туман бўлимлари ходимлари томонидан аҳоли саломатлиги сақлаш, заҳарланиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида назорат рейд тадбирлари олиб борилмоқда. Маҳсулотлардан лаворатория таҳлил намунлари олиниб, текширилмоқда. Таҳлиллар натижасида музқаймоқлар таркибида стафилококк бактерияси аниқланди. Қайд этиш керакки, кўп ҳолларда стафилококк иккиламчи инфекцияларнинг ривожланишига сабаб бўлади. Патоген стафилококк тушган сут ва сут маҳсулотлари, торт, музқаймоқ ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмол қилинганда заҳарланиш (токсикоенфекция) кузатилади.

 

Шу каби музқаймоқларни харид қилиш жараёнида фуқароларимиз маҳсулот солинган идишнинг ички санитар ҳолатини кўрмайдилар ва бехабар равишда уни истеъмол қилишлари мумкин. Шу сабабли, музқаймоқ маҳсулотини харид қилиш жараёнида махсус қадоқ ва ёрлиқларга эга, музлатгичларда сақланаётган, барча маълумотлари қадоқда кўрсатилган музқаймоқларни сотиб олишларини сўраган бўлар эдик. Негаки, сут ва сут маҳсулотлари иссиқ ҳароратда тез ўзгарувчанлик хусусиятини янада оширади ва номаълум шароитда тайёрланган, сифат кўрсаткичлари, санитария талабларига мутлақо жавоб бермайдиган маҳсулотлар ошқозон-ичак фаолиятининг бузилиши, заҳарланиш ҳолатини юзага келтириш эҳтимоли мавжуд эканлигини эслатиб ўтамиз.

custom img

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

custom img

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

custom img

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

custom img

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

custom img

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

custom img

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

custom img

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.

custom img

Сирож Нуриддинов ким эди?

Нима учун бу инсонни деярли ҳеч ким билмайди? Айтишларича, Шароф Рашидовнинг асосий рақибларидан бўлган экан. Бироқ унинг Ориф Алимов, Расул Ғуломов билан яқин бўлгани инобатга олинса, ҳақиқатан ҳам Рашидовга қарши томонда бўлганини тахмин қилиш мумкин. Бундан ташқари, Ёдгор Насриддинова россиялик мухбирларга берган интервьюсида Шароф Рашидов билан ўзи ораларида совуқлик бўлганини кўп такрорлаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"