Ўзбекистон

“Бизнесни ривожлантириш банки” маҳаллаларда кутубхоналар очмоқда

Мазкур ташаббус "Илмдан бошқа нажот йўқ, бўлмагай ҳам" шиори остида амалга оширилди.

“Бизнесни ривожлантириш банки” маҳаллаларда кутубхоналар очмоқда

Эндиликда пойтахтнинг Яккасарой туманидаги “Муқимий”, Миробод туманидаги “Толариқ”, Сергели туманидаги Асробод маҳаллаларида “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ томонидан ташкил этилган маҳалла кутубхоналари бор.

 

Мазкур хайрли ташаббус банк томонидан Тошкент шаҳри маҳаллаларида олиб борилаётган ўрганишлар ва маҳаллабай ишлаш чора-тадбирларининг мантиқий давомидир.

 

 

Кутубхоналарнинг очилиш маросимида иштирок этган маҳаллалар фаоллари "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг бу амалий ҳаракати мамлакатимизда китобхонликни оммалаштириш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатларга ҳамоҳанг эканлигини таъкидлашди. Алоҳида дизайн асосида жиҳозланган кутубхоналарнинг ҳар бирида 500дан китоб, 5 донадан замонавий компьютер жамланмалари мавжуд. Улардаги электрон адабиётлар базаси 6629 тани ташкил этади. Кутубхоналар учун адабиётларни саралашда аҳолининг турли ёшдаги вакиллари қизиқишлари ҳисобга олинган. Хусусан, ўз бизнесини ташкил этиш истагида юрганлар учун бизнесни ўргатишга доир адабиётлар ҳам тақдим қилинди.

 

 

Маҳаллаларда очилган кутубхоналар, айниқса, ўқувчи ёшларни қувонтирдир. Улар энди уйларидан узоқ бўлмаган манзилда китоблар ва электрон адабиётлардан бепул фойдаланишлари мумкин. Қувонарлиси, "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг ташаббусини қўллаб-қувватлаган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳам маҳалла кутубхоналарига китоблар тақдим этишди.

 

custom img

Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга амалий ташрифи якунланди

Олий мартабали меҳмонни Қозоғистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.

custom img

Мактабларда дарс соатларини тақсимлаш тартиби ўзгарди

Янги тартиб ўқитувчиларнинг иш юкламасини камайтириш, дарс соатларини тақсимлашни соддалаштириш ҳамда жараённи адолатли ташкил этишга қаратилган.

custom img

“Золотая Корона” орқали пул ўтказмалари янги оператор орқали тикланади — Марказий банк

Марказий банк янги оператор орқали хизматлар келаси ҳафтадан қайта йўлга қўйилиши кутилаётганини маълум қилди.

custom img

Ўзбекистон Президенти “Келажак ўйинлари”нинг очилиш маросимида иштирок этди

Ушбу мусобақаларда Ўзбекистон вакиллари фижитал футбол, лазертаг ва рақс йўналишлари бўйича беллашади.

custom img

Тошкентда 3,5 млн долларлик кредит эвазига 420 минг доллар талаб қилган шахслар ушланди

Банк ходими ва унинг шериги кредит ажратиш эвазига ноқонуний ҳақ олаётган вақтда тезкор тадбирда қўлга олинди.

custom img

Ўзбекистонликлар Дубайга ишга таклиф қилинмоқда

Танловдан ўтган номзодларга ойига 2 250 АҚШ доллари маош тўланади, асосий харажатлар эса иш берувчи томонидан қопланади.

custom img

Тошкентда “Яшил тўлқин” тизимининг илк йўналиши ишга туширилди

Тизим эрталаб шаҳар маркази, кечқурун эса қарама-қарши йўналишда ишлайди ва светофорларнинг синхрон ҳаракатини таъминлайди.

custom img

Жиззахда она-болалар МИБ орқали яшаш хонадонига қайтди

Маълум бўлишича, она ва унинг уч нафар болалари турмуш ўртоғининг уйига киритилмаётган бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"