“Бухоро амирининг вайронага айланган сарой сурати”
Ижтимоий тармоқда тарқалган хабарларга расмий изоҳ берилди.

Ижтимоий тармоқда Бухоро амирининг Карманадаги вайронага айланган сарой суратлари тарқалди. Маданий мерос агентлиги Навоий вилоят бошқармаси ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ҳозирги кунда ушбу объектда таъмирлаш-тиклаш ишлари учун ажратилган маблағлар белгиланган тартибда молиялаштирилиб, Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги “Маданий мерос объектлари реставрацияси” дирекция маркази ҳамда пудратчи ташкилот ўртасида шартномалар тузилиб, таъмирлаш ишлари лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида амалга оширилмоқда.
Ёдгорликнинг мураккаблик даражаси ҳамда унинг кўламини инобатга олган ҳолда мазкур объектни топшириш ишлари 2025 йилнинг IV-чорагига режалаштирилган.







