Ўзбекистон

Ўзбекистонда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади

Бу бўйича Хитой билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ўзбекистонда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади

2 май куни Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигида Экология вазири Азиз Абдуҳакимов ва “China CAMC Engineering” компанияси раиси Ван бо ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

 

Учрашувда Ўзбекистон Республикасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли маъмурий ислоҳотлар, шунингдек, чиқиндиларни бошқариш тизими борасида вазирлик зиммасига юкланган устувор вазифалар ҳақида маълумот берилди.

 

Шу билан бирга, мамлакатда қулай инвестиция муҳитини яратиш ва инвестиция жозибадорлигини ошириш борасидаги изчил чора-тадбирлар амалга оширилаётганлиги таъкидланди.

 

Ўз навбатида, Хитой томони чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш саноатини ривожлантириш бўйича режалар потенциал ҳамкорлар ва инвесторлар учун аниқ белгилаб берилганини қайд этди.

 

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва Хитой Халқ Республикасининг “China CAMC Engineering Со., Ltd” компанияси ўртасида Ўзбекистон Республикасида чиқиндиларни ёқиш электр станцияси лойиҳаси бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

 

Учрашув якунида Ўзбекистондаги чиқиндилар билан боғлиқ ишларни ўрганиш ва ташкил этиш ҳамда республика раҳбариятига тақдим этиш учун заводнинг дастлабки лойиҳасини ишлаб чиқиш мақсадида Хитойдан эксперт гуруҳини юбориш бўйича келишувларга эришилди.

 

Бундан ташқари, экотуризм соҳасида ҳамкорлик қилиш ва Самарқанд вилоятининг тоғли ҳудудларида янги канат йўлини қуриш имкониятлари кўриб чиқилди.

 

Учрашувдан сўнг меҳмонларни ҳаво сифати мониторинги ва экологик қоидабузарликларга жавоб беришнинг онлайн тизими ҳамда чиқиндиларни йиғиш ва ташиш ускуналарини кузатиш тизими билан таништириш мақсадида вазирликнинг Диспетчерлик ва онлайн мониторинг марказига ташриф уюштирилди.

 

Учрашув якунлари бўйича томонлар ҳамкорликни янги босқичга кўтаришга келишиб олдилар.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Ўзбекистонда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади | Zamon.uz