Сирдарёда Nexia газ баллони портлаб кетди
Ҳолат бўйича ИИБ маълумот берди.

Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида Nexia автомобили портлаб кетди. Ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, фуқаро Л.Н бошқарувида бўлган Nexia-1 русумли автомашина Гулистон шаҳар Дўстлик маҳалласи Хондамир кўчаси йўл четида тўхтаб турган вақтида автомашинага ўрнатилган газ баллони ёрилиб кетган. Ҳодиса содир бўлган вақтда автомашина салонида ҳеч ким бўлмаган.
Ушбу ҳодиса оқибатида оғир турдаги тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.







