Ўзбекистон

Тошкентда 9 кишига 230 млн сўм жарима белгиланди

Улар табиатга 139 млн сўм зарар етказган.

Тошкентда 9 кишига 230 млн сўм жарима белгиланди

 

Тошкентда бир гуруҳ фуқаролар томонидан ноқонуний равишда қум-шағал хомашёси қазиб олингани аниқланди.

 

Қайд қилинишича, экология вазирлиги назорат инспекцияси ҳамда Тошкент шаҳар ИИБ ҳамкорлигида навбатдаги рейд тадбири ўтказилган. Тошкент шаҳри, Яшнабод тумани, "Жарбоши" МФЙ, Чирчиқ дарёсида олиб борилган рейд давомида бир гуруҳ фуқаролар томонидан ноқонуний равишда экскаватор ва юк машиналарида қум-шағал хомашёси қазиб олингани маълум бўлган. Улар табиатга 139 миллион сўм зарар етказган.

 

Ҳолат юзасидан 9 та шахсга нисбатан МЖтКнинг 1-моддасига (маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилик) асосан 91 млн сўм жарима белгиланди. Ҳуқуқбузарлар жами 230 миллион сўм тўлайдиган бўлди. Шунингдек, техника воситалари вақтинчалик жарима майдонига жойлаштирилди.

 

Маълумот учун, Президентининг 14-сонли фармонига асосан 2024 йил 1 майдан Чирчиқ, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё, Сурхондарё ва Сирдарё дарёлари ўзанларида норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий ўрнатилди. Экология вазирлиги томонидан ҳамкор ташкилотлар билан бирга қум-шағални ноқонуний қазиб олишга қарши доимий рейд тадбирлари олиб борилмоқда.

custom img

Президенти Шавкат Мирзиёев Дания ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Учрашувда икки давлат ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"