Cаломатлик

Қандли диабетга чалинган болалар спорт билан шуғулланса бўладими?

Мутахассис бу бўйича маълумот берди.

Қандли диабетга чалинган болалар спорт билан шуғулланса бўладими?

Ҳар қандай ёшда болаларнинг спорт билан шуғулланиши уларнинг соғлом улғайишига катта ёрдам беради. Бироқ бунда айрим тавсияларга амал қилиш мақсадга мувофиқ.

 

Мисол учун, 2-3 ёшда болажонларнинг сузиш билан шуғулланиши анча фойдали. Боиси бу вақтда жисмоний юкка сувда бардош бериш осон. Фақат танани қийнаш керак эмас.

 

4 ёшда: спорт рақслари, ушу, гимнастика. Спорт рақслари болани қайишқоқ қилади ва бошқа спорт турларини бошлаш учун яхши асос ҳозирлайди. Гимнастикада эса улар ўз ҳаракатларини уйғунлаштиришни ўрганади.

 

 

4-5 ёшда: сузиш, гимнастика, акробатика. Бу ёшда сузишга алоҳида эътибор бериш керак. Агар қизлар қобилиятларини намоён қилсалар, бир йилдан кейин синхрон сузишга боришлари мумкин.

 

5 ёшда: карате. Карате машғулотларида болалар диққатни жамлаш, ўз энергиясини зарур оқимга йўналтиришга ўрганади.

 

6 ёшда: теннис, стол тенниси. Теннис ва стол тенниси болалар учун энг фойдали спорт турларидан бири ҳисобланади. Айниқса, улар кўриш қобилиятига ижобий таъсир қилади.

 

7 ёшда: бадминтон. Бу ёшда болани теннисга бериш ярамайди. Аввал бадминтон билан шуғулланса, унинг бели қотади. Тезкорлиги ва тезлиги ошади. Бир йилдан сўнг эса теннисни бошласа бўлади.

 

Лекин, қандли диабетга чалинган ва юрак фаолияти издан чиққан бемор болаларга фақат даволаш жисмоний тарбияси рухсат этилади.

 

Бундан ташқари, кўриш қобилияти паст бўлган болаларга хоккей, футбол, баскетбол, волейбол, шунингдек зарбли ва контактли яккакураш турлари тавсия этилмайди.

 

Бола сурункали тонзиллит, синусит, гайморит, нафас йўллари касалликлари билан оғриган бўлса, спортнинг “совуқ” турлари — чанғи, коньки, сузиш билан шуғулланиш тақиқланади.

 

Умуртқа поғонасида муаммолар бўлган болаларга эса енгил атлетика, теннис, бадминтон ва велосипед учиш билан шуғулланиш маслаҳат берилмайди.

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

Қандли диабетга чалинган болалар спорт билан шуғулланса бўладими? | Zamon.uz