Сурхондарёда иккита машина аварияга учради
Оқибатда ҳалок бўлганлар бор.

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида иккита автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
Ҳолат 5 май куни соат 14:00 лар чамаси Сариосиё туманининг “Теракзор” маҳалласи ҳудудида содир бўлган. 1991 йилда туғилган ҳайдовчи Lacetti автомашинасини бошқариб келиб, ўзидан олдинда бир йўналишда ҳаракатланган ва йўлнинг чап томонида жойлашган кўчага бурилаётган Malibu автомашинаси билан тўқнашади.
Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида Lacetti автомашинасида вафот этганлар бор.







