Тожикистонда сел сабаб 3 киши ҳалок бўлди
Табиий офат мамлакат пойтахтига ҳам етиб борган.

Тожикистонда кузатилган кучли ёғингарчилик оқибатида 3 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, 4-5 май кунлари кучли ёғингарчилик натижасида республиканинг Хатлон ва Сўғд вилоятлари, шунингдек, Тоғли Бадахшон мухтор вилоятида кучли ёмғир, сел ва дарёларда сув сатҳининг кўтарилиши қайд этилган.
Табиий офат нафақат қишлоқларни, балки шаҳарларни, жумладан, республика пойтахтини ҳам қамраб олди. Хусусан, Сомоний ва Рудакий вилоятларида вазият ёмонлашгани ҳақида маълумотлар бор. Харангон ва Варзоб дарёларида сув сатҳи кўтарилиб, қирғоқларни тахминан 50 метр масофада ювиб кетгани хабар қилинган.







