Хоразмда тарбиячи боланинг қўлига игна тиқиб жазолади
Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани изоҳ берди.

Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилоятининг Гурлан туманида боғча тарбиячи болани калтаклаётгани акс этган видео тарқалди.
Аниқланишича, видеодаги ҳолат 2023 йилнинг ноябрь ойида Гурлан тумани, 23-сонли боғчада содир этилган. Ушбу боғчада тарбиячи бўлиб ишловчи F.S. боғча тарбияланувчилари M.X., T.Ш. нинг гўёки бир-бири билан уришганлиги важи билан қўпол муносабатда бўлган ва болалар юзига бир неча бор тарсаки туширган. Бу ҳолат видеотасвирга тушган.
Шунингдек, боланинг қўлига игна тиқиш ҳаракатини аниқлаш юзасидан ҳозирда воқеа юзасидан Гурлан тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.







