Энди контрактдаги талаба яхши ўқиса, грантга ўтказилади
Бу ҳақда Президент бошчилигидаги йиғилишда айтиб ўтилди.

Энди давлат гранти 4 йилга битта талабага эмас, балки ҳар йили юқори баҳоларга эришган талабалар орасида қайта тақсимланади.
Яъни грантга кирган талаба яхши ўқимаса, кейинги йил контрактга тушиши мумкин. Ёки аксинча контрактга кирган талаба яхши ўқиса, кейинги йили грантга ўтиши мумкин. Бу ҳақда бугун Шавкат Мирзиёев ҳузурида олий таълим тизими бўйича бўлган тақдимотда айтилди.
Давлат раҳбари бу тизимни адолатли йўлга қўйиш, ёшларга ва ота-оналарга етказиш зарурлигини таъкидлади.







