Жаҳон

Қирғиз-тожик чегарасида отишма юз берди

Бунга тожикистонлик чўпонларнинг ҳаракати сабаб бўлган.

Қирғиз-тожик чегарасида отишма юз берди

Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасида ўқотар қуролдан фойдаланиш билан боғлиқ ҳодиса юз берди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабар берди.

 

Департамент маълумотларига кўра, тахминан соат 12.20 ларда Боткен вилояти Лейлек тумани Оқ-Босоғо аҳоли пункти яқинида Қирғизистон чегарачиси чорва молларини ўлаётган тожикистонлик чўпонларни кўриб қолган.

 

Тожикистон фуқаролари чегарачиларнинг Қирғизистон ҳудудини тарк этиш талабига эътибор бермай, ҳарбий хизматчиларга тош отишни бошлаган. Чўпонлардан бири Қирғизистон Республикаси чегара хизмати йўналишида бир неча марта ўқ узган.

 

Вазият кескинлашувининг олдини олиш мақсадида Қирғизистон чегарачилари ҳавога огоҳлантирувчи ўқ узган, шундан сўнг чўпонлар Тожикистон ҳудудига қочиб кетишган.

 

Қирғизистон Республикаси чегарачилари орасида қурбонлар йўқ. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Тожикистон Республикаси фуқароларидан бири оёғидан яраланган.

 

“Аммо жароҳат қандай шароитда, қачон ва қаерда олингани номаълум, чунки Тожикистон ҳуқуқ-тартибот идоралари фақат фотосуратни тақдим этишган”, — дейилади Чегара хизмати хабарида.

 

Яқин орада томонларнинг учрашуви бўлиб ўтиши кутилмоқда. Ҳозирда икки давлат чегарасидаги вазият барқарор экани айтилмоқда.

custom img

“Ёлғон гапириш айрим эронликлар учун динининг бир қисми” – АҚШ Вакиллар палатаси спикери

Спикер Трампнинг Эронга қарши уруш бошлаш қарорини ҳимоя қилиб, Теҳрон билан музокараларда ишонч йўқлигини айтди.

custom img

"Россия осмони бутунлай хавфли бўлиб бормоқда" — Зеленский

Украина президенти Россия ҳаво ҳудудидан фойдаланаётган авиакомпанияларни дрон ҳужумлари сабаб хавф кучаяётганидан огоҳлантирди.

custom img

Эрон Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий позицияларига жавоб зарбасини берди

Ҳужумлар ракеталар ва дронлар ёрдамида амалга оширилган.

custom img

Эрон АҚШга яна ҳужум қилса, “йўқ бўлиб кетади” — Трамп

АҚШ президенти Эроннинг янги қасос ҳужумлари янада кескин жавоб билан қарши олинишидан огоҳлантирди.

custom img

Озарбайжонда Ўзбекистон байроғи порлади

Бокудаги Ҳайдар Алиев маркази Ўзбекистон Мустақиллиги шарафига давлат байроғи рангларида ёритилди.

custom img

Қозоғистонда хорижликлар учун пулли электрон рухсатнома жорий этилади

Янги тартиб Ўзбекистон фуқароларига ҳам тааллуқли бўлади.

custom img

Қозоғистон Президенти Ерлан Каринни вице-президент этиб тайинлади

Янги лавозим 2026 йилда қабул қилинган Конституция асосида қайта жорий этилди.

custom img

Шимолий Кипр қирғоқларида 267 киши бўлган паром ағдарилди: 7 киши ҳалок бўлди

Ҳодиса оқибатида 23 киши бедарак йўқолган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"