Жаҳон

АҚШ Украинага Patriot ракеталарини сотади: шартнома қиймати 2,1 млрд доллар

Келишув доирасида Украина 500 дона Patriot PAC-3 ракетасини олади.

АҚШ Украинага Patriot ракеталарини сотади: шартнома қиймати 2,1 млрд доллар

АҚШ Давлат департаменти Украинага 500 дона Patriot PAC-3 ракетасини 2,1 миллиард долларга сотишни маъқуллади. Бироқ ракеталар Киевга 2030 йилларнинг дастлабки йилларидагина етказиб берилиши кутилмоқда.

 

Reuters хабарига кўра, бу Дональд Трампнинг иккинчи президентлик муддати бошланганидан буён Украинани мудофаа қуроллари билан таъминлаш борасидаги муҳим қадамлардан бири бўлиши мумкин.

 

Украина Россия томонидан учирилаётган баллистик ракеталарни уриб тушириш учун қўшимча Patriot ракеталарига эҳтиёж сезмоқда. Президент Володимир Зеленский аввалроқ АҚШнинг муҳим ракета етказиб бериш бўйича қарорини қарийб бир ойдан бери кутаётганини билдирган эди.

 

Бироқ қурол-яроғ етказиб бериш шартномалари одатда бир неча йил давом этади. АҚШ қароридан хабардор манбаларга кўра, ҳали ишлаб чиқарилмаган ракеталар Украинага 2030 йилларнинг бошларида етиб бориши мумкин. Украина Мудофаа вазирлиги эса етказиб бериш муддатини тезлаштириш учун Пентагон билан музокара олиб бормоқда. Хусусан, АҚШ арсеналидаги мавжуд ракеталарни вақтинча Украинага бериш ва кейинчалик уларнинг ўрнини янги ишлаб чиқарилганлари билан тўлдириш варианти ҳам кўриб чиқилмоқда.

 

Ракеталар хариди Канада, Германия ва Норвегиянинг JUMPSTART дастури орқали ажратадиган маблағлари ҳамда Европа Иттифоқининг Украинани қўллаб-қувватлаш кредити ҳисобидан молиялаштирилади.

 

Маълумот учун, Patriot тизими тез ҳаракатланувчи баллистик ракеталарга қарши қўлланадиган энг самарали мудофаа воситаларидан бири ҳисобланади. Ракеталарнинг асосий ишлаб чиқарувчиси Lockheed Martin компаниясидир.

 

Аввалроқ, июль ойида АҚШ армияси ушбу компания билан Patriot ракеталарини ишлаб чиқариш бўйича қиймати 58,6 миллиард долларгача бўлган шартнома тузган эди. Келишувга кўра, 2030 йил охиригача PAC-3 MSE ракеталарини ишлаб чиқариш қувватини уч баравар ошириш режалаштирилган.

Москвага таҳдид бўлиши мумкин: АҚШ элчихонаси фуқароларини огоҳлантирди

Москвага таҳдид бўлиши мумкин: АҚШ элчихонаси фуқароларини огоҳлантирди

Россия Федерал хавфсизлик хизмати Москвада теракт тайёрланаётгани ҳақида хабар берилганини тасдиқлади.

Сурияда сув тошқинлари: 7 киши ҳалок бўлди

Сурияда сув тошқинлари: 7 киши ҳалок бўлди

Кучли ёмғир мамлакатда кўприклар ва транспорт инфратузилмасига зарар етказган.

Янги СОVID-19 штамми бир нечта қитъага тарқалди: ЖССТ хавф ортаётганидан огоҳлантирди

Янги СОVID-19 штамми бир нечта қитъага тарқалди: ЖССТ хавф ортаётганидан огоҳлантирди

Янги коронавирус штамми Канада, АҚШ ва Европада аниқланган.

Қисқа муддатли виза билан бориб, мамлакатда қолиб кетди: ўзбекистонлик Япониядан чиқариб юборилди

Қисқа муддатли виза билан бориб, мамлакатда қолиб кетди: ўзбекистонлик Япониядан чиқариб юборилди

Элчихонаси фуқароларни мамлакатда ноқонуний яшаш ва ишлашдан, шунингдек, шубҳали иш таклифларига ишонишдан огоҳлантирди.

АҚШ Эронга қарши зарбаларни 4 ноябрь куни қайта бошлаши мумкин — MS NOW

АҚШ Эронга қарши зарбаларни 4 ноябрь куни қайта бошлаши мумкин — MS NOW

Вашингтон Форс кўрфазидаги бир нечта давлатни эҳтимолий ҳужумларга тайёргарлик кўриш ҳақида огоҳлантирган.

Лавров билан суратга тушишдан бош тортишди: G20 учрашувида жамоавий фотосессия бекор қилинди

Лавров билан суратга тушишдан бош тортишди: G20 учрашувида жамоавий фотосессия бекор қилинди

G20 учрашувида бир нечта расмийлар Россия ташқи ишлар вазири билан суратга тушишни истамади.

Хавфсизлик таҳдиди кучайди: АҚШ айрим давлат хизматчиларига Саудия Арабистонини тарк этишни буюрди

Хавфсизлик таҳдиди кучайди: АҚШ айрим давлат хизматчиларига Саудия Арабистонини тарк этишни буюрди

Элчихона бунга ҳусийларнинг фуқаролик аэропортлари ва муҳим инфратузилмага ҳужумларини сабаб қилиб кўрсатган.

АҚШ Украинага 500 та Patriot ракетасини сотишга рухсат берди: битим 2,1 млрд долларга баҳоланмоқда

АҚШ Украинага 500 та Patriot ракетасини сотишга рухсат берди: битим 2,1 млрд долларга баҳоланмоқда

Келишув Канада, Норвегия ва Германия томонидан молиялаштирилади.