Бугун барча ходимлар ишдан 1 соат олдин кетиш ҳуқуқига эга
9 май куни ишламайдиган байрам ҳисобланади.

Меҳнат кодексининг 187-моддасига мувофиқ, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.
Эслатиб ўтамиз, 9 май (пайшанба) куни ишламайдиган байрам ҳисобланади. Қўшимча ишламайдиган кунлар йўқ.







