Ўқишга кириш учун минимал ўтиш баллари ўзгарди
Энди йўналишларга қараб икки хил балл белгиланмоқда.

Ўқишга кириш учун минимал ўтиш балини 2 босқичда ошириб, соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ, бизнес va бошқарув йўналишлари учун – 94,5 балл, бошқа йўналишлар учун – 75,6 балл этиб белгиланади.
Маълумот учун, амалдаги тартибга кўра, барча йўналишлар учун ўтиш бали 56,7 баллни ташкил этади.
Бундан ташқари, Олий таълим муассасаларида таълим гранти асосида таҳсил олган талабаларнинг ўқишни тугатгандан сўнг 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади.







