Тошкентдаги мебель цехи ёниб кетди
Ҳолат юзасидан ФВБ маълумот берди.

Бугун, 8 май куни соат 11:25 да Тошкент шаҳар Яшнобод тумани, Мухтор Ашрафир кўчасида Мебель ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Ушбу ёнғин соат 13:00 да тўлиқ ўчирилди. Ёнғинни ўчиришга жами 15 та ёнғин-қутқарув техникаси ва 2 та сув ташувчи техника жалб этилди.
Ёнғин оқибатида фуқароларни куйиш тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари йўқ.







