Ўзбекистон

10 май учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди

Республикада 28 даражагача илиқ бўлиши кутиляпти.

10 май учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди

 

10 май куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 12-14 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 15-17, кундузи 21-23 даража илиқ бўлади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 9-14, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.  

 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 13-18, кундузи 19-24 даража илиқ бўлади.  

 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 13-18, кундузи 19-24 даража илиқ бўлади.  

 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 13-18, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.  

 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда кечқурун ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.  Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 13-18, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.  

 

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёмғир ёғади, айрим жойларда  кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги  секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 8-13, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.  

custom img

Бойсундаги техноген аварияни бартараф этишга Хитой мутахассислари жалб қилинади

Томонлар қутқарув-бурғилаш ишларини тез фурсатда бошлаш ҳамда зарур техника ва мутахассисларни объектга етказишга келишиб олди.

custom img

Қашқадарёда эркак ўлган итни Damas'га боғлаб судради

Ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди

custom img

Тошкентда маст аёл йўлнинг қатнов қисмига ётиб олди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди.

custom img

Япония икки нафар Ўзбекистон фуқаросини депортация қилди

Бири техник стажёр визаси, иккинчиси эса қисқа муддатли виза билан Японияга кириб, рухсат этилган муддат тугаганидан кейин ҳам мамлакатни тарк этмаган.

custom img

Тошкентдан Екатеринбургга учган самолёт Остонага йўналтирилди

Бунга Екатеринбург аэропортида жорий этилган чекловлар сабаб бўлди.

custom img

Навоийда шахсий фото ва видеоларни тарқатиш билан аёлни шантаж қилган йигит ушланди

У шахсий маълумотларни тарқатмаслик эвазига аёлдан 10 млн сўм талаб қилган.

custom img

Абитуриентлар учун ОТМ ва таълим йўналишини танлаш бошланди

Танлов 8 августга қадар давом этади.

custom img

Исроилдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Элчихона фуқароларни хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилиш ва расмий кўрсатмаларга амал қилишга чақирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"