Ўзбекистон

Андижонда салкам 1,5 кг олтин чегарада ушлаб қолинди

Фуқаролар уни мамлакатдан ноқонуний олиб чиқиб кетишга уринган.

Андижонда салкам 1,5 кг олтин чегарада ушлаб қолинди

Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят божхона бошқармасини жалб қилган ҳолда тезкор тадбирлар ўтказилди.

 

Жумладан, Андижон шаҳри ва Андижон туманида яшовчи, 1985, 1997 ва 2000 йилларда туғилган 4 нафар шахс “Дўстлик” чегара-божхона пости орқали мамлакатимиздан Қирғиз Республикасига занжир, тиш қолипи ҳамда лом шаклидаги тилла буюмларни – кийимлари ичига яширган ҳолда олиб чиқиб кетишга уринган вақтларида ушланди.

 

Экспертиза хулосасига кўра, улардан ашёвий далил сифатида олинган, асиллик даражаси 997 бўлган олтин буюмлар ва қотишмаларнинг жами вазни 556 гр.ни, умумий баҳоси 474 млн. 256 минг. сўмни ташкил этади.

 

Бошқа ҳолатда эса Избоскан туманида яшовчи, 1983 Й.Т. аёл “Маданият” чегара-божхона пости орқали Қирғиз Республикасига чиқиб кетаётган вақтида тўхтатилиб, тегишли тартибда шахсий кўрикдан ўтказилди.

 

Натижада, унда йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган занжир ва лом кўринишидаги, умумий вазни 568 гр.ни ташкил этувчи, асиллик даражаси 992 бўлган олтин борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди. Экспертиза хулосасига кўра, ушбу тилла буюмлар ва қуймаларнинг умумий баҳоси 431 млн. 894 минг сўмни ташкил этади.

 

Шунингдек, унинг шериги бўлган – Наманган туманида яшовчи, 1983 Й.Т. аёл ҳам асиллик даражаси 992 бўлган, соф оғирлиги 271 гр.ни ташкил қилувчи, 249 млн. 240 минг сўмлик занжир ва ностандарт қуйма тиллаларни ноқонуний олиб чиқиб кетаётган вақтида тўхтатиб қолинди.

 

Аниқланишича, қонунбузарлар олтиндан ясалган буюмларни Қирғиз Республикаси орқали Туркия давлатига олиб кетишни режалаштиришган.

 

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Андижонда салкам 1,5 кг олтин чегарада ушлаб қолинди | Zamon.uz