Жанубий Кореяда туғилиш вазирлиги тузилмоқда
Мамлакат раҳбари туғилиш даражасини миллий инқироз деб атади.

Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёл туғилиш даражасини миллий инқироз деб атади ва ушбу муаммога бағишланган вазирлик яратиш режасини эълон қилди.
"Миллий фавқулодда ҳолат деб аташ мумкин бўлган паст туғилиш даражасини енгиш учун биз давлат имкониятларини тўлиқ сафарбар қиламиз", деди у.
Дастлабки режаларга кўра, бўлим туғилишнинг паст даражаси сиёсатини режалаштириш вазирлиги деб номланади. Унинг раҳбари, шунингдек, Бош вазирнинг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари лавозимини ҳам эгаллайди.







