Ўзбекистон

Ёлғиз кексалар учун мобил хизматлар ташкил этилади

Бу бўйича Ўзбекистон ва Хитой ўртасида ҳамкорлик қилинади.

Ёлғиз кексалар учун мобил хизматлар ташкил этилади

Пекин шаҳрида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Хитой Фуқаролик ишлари вазирлиги делегациялари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

 

Агентлик директори Мансурбек Оллоёров учрашув ташкил этилгани учун миннатдорлик билдириб, Хитой вазирлигининг ижтимоий ёрдам кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатларини алоҳида таъкидлади. У ёлғиз кексалар учун мобил хизматларини ташкил этиш, маҳалла даражасида хизматларни ривожлантириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлашни рақамлаштириш бўйича ҳамкорликни бошлашни таклиф қилди.

 

Агентлик директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар ривожланиб бораётганини алоҳида таъкидлаб, болалар ва имконияти чекланган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида ўзаро тажриба алмашишдан манфаатдорлигини билдирди.

 

Учрашув якунлари бўйича Ўзбекистон ва Хитой ўртасида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

 

Шунингдек, Хитой томони 2025 йилда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган “Ижтимоий ҳимоя: Барқарор ривожланиш ва тенглик сари йўл” мавзусидаги Бутунжаҳон конференциясида иштирок этишга таклиф этилди.

 

Бу ҳамкорлик ҳар икки мамлакат аҳолисининг ҳаёт сифатини яхшилаш учун янги имкониятлар очмоқда.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Ёлғиз кексалар учун мобил хизматлар ташкил этилади | Zamon.uz