Россияда автобус одамлари билан дарёга қулади
Оқибатда ҳалок бўлганлар бор.

Санкт-Петербург шаҳрида ичида 20 нафар одам бўлган автобус Мойка дарёсига тушиб кетди.
Маълумотларга кўра, дарё соҳилида ҳаракатланган автобус иккита машина билан тўқнашган, шундан сўнг тўсиқни бузиб ўтган ва сувга қулаган.
Дастлабки маълумотларда 6 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда. Қутқарув амалиётига ФВВнинг 69 нафар ходими жалб этилган. Улар олиб чиққан саккиз кишидан ташқари ўнга яқин киши автобусни мустақил равишда тарк этган.







