Қибрайда 700 млн сўмлик электр ўғирланди
Ҳозирда ҳолат бўйича жиноий иш очилган.

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида 733,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган “майнинг ферма” фош этилди.
Ўтказилган тезкор қидирув тадбирида Қибрай тумани, Тараққий МФЙдаги хонадонда яшовчи И.Б. ва бошқалар тижорат мақсадида компьютер тизими орқали телекоммуникация тармоқларидан фойдаланган ҳолда “Avalon” русумли майнинг крипто-активлари қурилмасини электр тармоғига тўғридан-тўғри улаб, 733,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.







