Ўзбекистон

Ўзбекистоннинг наркотикларга қарши стратегияси эътироф этилди

Бу бўйича БМТ вакиллари ўз фикрларини билдиришди.

Ўзбекистоннинг наркотикларга қарши стратегияси эътироф этилди

БМТ Наркотикларни назорат қилиш халқаро кенгаши котиби (Австрия) Марк Колхон ҳамда БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси директор ўринбосари (Австрия) Жан Люк Лемае Ўзбекистоннинг 2024-2028 йилларга мўлжалланган Наркотикларга қарши миллий стратегияси бўйича ўз фикрларини билдиришди.

 

Маълумки, 6 май куни Президент Шавкат Мирзиёев гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш орқали уларнинг аҳоли саломатлиги ва мамлакат генофондига салбий таъсирини бартараф этиш стратегик чора-тадбирлари тўғрисидаги фармонни имзолади.  

 

Фармон билан гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш бўйича 2024 — 2028 йилларга мўлжалланган миллий стратегия қабул қилинди. Стратегияда ички ишлар органларини наркотестерларбилан таъминлаш, жиноятларни аниқлашда дронлардан фойдаланиш, мутахассислар тайёрлаш ҳажмини 5 бараварга ошириш ва бошқалар мақсад қилинган.

 

Шу кунларда мазкур стратегия Бирлашган Миллатлар Ташкилоти вакиллари томонидан эътироф этилмоқда. Жумладан, БМТ Наркотикларни назорат қилиш халқаро кенгаши котиби Марк Колхон ушбу стратегия гиёҳвандликка қарши кураш соҳасида «муҳим қадам» деб атади.

 

"Наркотикларга қарши кураш халқаро кенгаши Ўзбекистоннинг 2024-2028 йиллар учун қабул қилинган Наркотикларга қарши миллий стратегиясини гиёҳвандликка қарши кураш соҳасида миллий, минтақавий ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган ташаббусларни янада мустаҳкамлашга қаратилган муҳим қадам, деб ҳисоблайди", — деди Марк Колхон.

 

Шунингдек, БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси директор ўринбосари Жан Люк Лемае ҳам стратегиянинг аҳамияти борасида сўз юритиб, халқаро миқёсда гиёҳвандлик билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишга имкон беришини таъкидлади.  

 

"Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш бўйича 2024 – 2028 йилларга мўлжалланган миллий стратегияси нафақат, миллий, балки минтақавий ва халқаро миқёсда гиёҳвандлик билан боғлиқ муаммоларнинг ҳал этилишига имкон берадиган долзарб ҳужжатдир", — деди Жан Люк Лемае.  

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Ўзбекистоннинг наркотикларга қарши стратегияси эътироф этилди | Zamon.uz