Сурхондарёда даҳшатли ЙТҲ: 5 киши ҳалок бўлди
Ҳодиса “Тошкент-Шеробод” йўналишида юз берган.

Воқеа 12 май куни соат 9:50 ларда Шеробод тумани Узунсой маҳалласи ҳудудида содир бўлган. 1965 йилда туғилган ҳайдовчи Траскер машинасини «Тошкент-Шеробод» йўналишида бошқариб келиб, бошқарувни йўқотган. Бунинг оқибатида машина йўл четида тўхтаб турган юк машинасига бориб урилган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳада ЙТҲга йўлдаги нотекислик сабаб бўлгани айтилмоқда.
Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи ва унинг турмуш ўртоғи воқеа жойида ҳалок бўлган. Машинада йўловчи сифатида келаётган 70, 44 ҳамда 50 ёшли 3 нафар аёл оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган. ЙТҲ юзасидан ҳозирча расмий маълумот берилгани йўқ.







