Тошкентда ерости иссиқ сув қувури ёрилиб кетди
Ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди.

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги Тарас Шевченко ва Саид Барака кўчалари чорраҳаларида иссиқ сув қувури ёрилиши оқибатида сув фонтан бўлиб отилгани ҳақида хабар тарқалди.
Миробод туман ҳокимлигининг маълум қилишича, Тошкент шаҳрида иссиқлик тармоқларини гидравлик синовдан ўтказиш ишлари давом этмоқда. Ишлар иссиқ сув таъминотини ўчирмасдан амалга оширилмоқда.
Қувурнинг шикастланиши синовлар давомида юз берган. Веолиа Энергй Ташкент Миробод тумани филиали ходимлари томонидан ушбу муаммо бартараф этилган.







