Cаломатлик

Альцгеймердан 70 фоизгача ҳимоя қилувчи ген варианти топилди

Ушбу кашфиёт бу касалликни янада самарали даволашга олиб келиши мумкин.

Альцгеймердан 70 фоизгача ҳимоя қилувчи ген варианти топилди

Фибронектин оқсилини ишлаб чиқарувчи FN1 генининг яқинда кашф этилган варианти альцгеймер касаллигининг ривожланиш эҳтимолини 70 фоизгача камайтиради. Ушбу кашфиёт бу касалликни янада самарали даволашга олиб келиши мумкин.

 

Колумбия университети олимлари маълум бир гуруҳ: APOEe4 деб номланган геннинг бошқа вариантига эга бўлган, лекин ҳеч қачон альцгеймер касаллиги ривожланмаган инсонларни диққат билан ўрганиб чиқдилар. Маълумот учун айтиб ўтиш жоизки, APOEe4 альцгеймер касаллиги хавфини сезиларли даражада оширади. Тадқиқотдаги инсонларда шу ген бўлса-да, улар бу хасталикка дучор бўлмаганини ҳисобга олган ҳолда олимлар уларда касаликка қаршилик қилувчи нимадир борлигини тахмин қилишди.

 

Ҳақиқатан ҳам, 10 мингдан ортиқ кишининг геномлари кетма-кетлиги APOEe4 гени бўлган одамларда FN1 аниқ вариантининг ҳимоя таъсирини аниқлади. Олимларнинг тахминича, FN1 варианти миядаги Фибронектин миқдорини тартибга солишга ёрдам беради.

 

“Бу натижалар бизга фибронектинга қаратилган ва ҳимоя вариантини тақлид қилувчи терапия одамларни бу касалликдан кучли ҳимоя қилиши мумкин деган фикрни берди”, — дейди Колумбия университети неврологи Ричард Майе.

 

Ғоя шундан иборатки, фибронектиннинг ўта кўп бўлиши миянинг хавфли моддаларни, айниқса, альцгеймер касаллиги ривожланган одамлар миясида сезиларли даражада тўпланадиган бета-амилоид оқсилларини ювиб юбориш қобилиятини сусайтириши мумкин.

 

“Биз ортиқча Фибронектин мияда тўпланган амилоидларни тозалашга халақит бериши мумкин деган фикрга келдик, — дейди Колумбия университети неврологи Каган Кизил. — Фибронектин ортиб кетишини олдини оладиган ҳар қандай муолажа ҳимояни таъминлайди ва буни амалга оширадиган препарат бу касалликка қарши курашда олдинга муҳим қадам бўлиши мумкин”.

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

Альцгеймердан 70 фоизгача ҳимоя қилувчи ген варианти топилди | Zamon.uz