Ўзбекистон

Кинематография агентлиги директори Хоразмдаги кино шаҳарча билан танишди

Ҳозирда бу ерда қурилиш жараёнлари билан бирга Паҳлавон Маҳмуд ҳақида фильм ҳам суратга олинмоқда.

Кинематография агентлиги директори Хоразмдаги кино шаҳарча билан танишди

Бугун Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдухолиқов Хоразмга ташриф буюрди. Агентлик раҳбари вилоятнинг Боғот туманида бунёд этилаётган кино шаҳарча фаолияти билан танишди. Ҳозирда бу шаҳарчада қурилиш ишлари олиб борилиши билан бирга Кинематография агентлиги буюртмасига биноан буюк мутафаккир, файласуф, шоир, кураги ерга тегмаган Паҳлавон Маҳмуд ҳақидаги “Хива лангари” фильмининг суратга олиш ишлари ҳам олиб борилмоқда.

 

 

Фильм режиссёри Ҳамидулло Ҳасанов бўлиб, унда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Матёқуб Матчонов, Боир Холмирзаев, Дилноза Кубаева, Россияда хизмат кўрсатган артист Фарҳод Маҳмудов ҳамда Меҳриддин Раҳматов, Дурдона Қурбонова каби таниқли актёр ва актрисалар роль ижро этмоқда.

 

 

Агентлик директори кино шаҳарчанинг қурилиш ва ободонлаштириш жараёнлари билан танишиш давомида либослар ва реквизитлар устахонасида бўлиб, улар билан танишди.

 

 

Шаҳарчанинг очилиш маросими XVI Тошкент Халқаро кинофестивали доирасида ўтказилиши белгиланган бўлиб, келгусида ушбу маскан ўзбек кино санъати ва саноатини ривожлантиришда етакчи манзиллардан бири сифатида хизмат қилиши кўзланган.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Кинематография агентлиги директори Хоразмдаги кино шаҳарча билан танишди | Zamon.uz